

Дерби олдидан сайтимизнинг 2 платформасида обуначилар ўртасида сўровнома ўтказилди.
- Ҳусусан, “Angliya futboli” сторисидаги натижаларга кўра, “қизил иблислар”га кўпроқ овоз берилди – 57 фоизга 43 фоиз.

- Telegram'даги саҳифамизга қўйилган сўровномада эса 6.100 дан зиёд кузатувчи иштирок этди. Улардан 51 % бугунги баҳсда “Сити”нинг муваффақиятига ишонмоқда. 36 фоиз мухлис МЮни танлаган бўлса, 13 % обуначи дуранг вариантига тўхталган.

- Маълумот ўрнида, Биринчи "Манчестер дербиси" 1881 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган ва ўшанда МЮ 3:0 ҳисобида зафар қучган. Умуман жамоалар ҳозирги кунгача турли даражадаги мусобақаларда ўзаро 184 марта тўқнаш келган. "Қизил иблислар" ҳисобида 76 та ғалаба бўлса, "шаҳарликлар" 55 марта рақибларини таслим этган. Шунингдек, яна 53 ўйинда муроса йўли танланган.

- Пеп Гвардиола ва Оле-Гуннар Сульшер эса шу вақтгача ўзаро 7 бор тўқнаш келган, натижалар эса тенгликни кўрсатмоқда – иккала мутахассис ҳисобида 3 тадан ғалаба ва биттадан дуранг.

Яна бир қизиқ факт: "Ман Сити" барча мусобақаларда қаторасига 21 ўйиндан бери зафар қучмоқда, МЮ эса АПЛ доирасида сафардаги ўйинларда кетма-кет 21 баҳсдан бери мағлаб бўлмаяпти!
Элдор Акмурзаев тайёрлади
Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг!



