Мальта билан ўйинда Россияни янги сардори ким бўлади? Карпин жавоб берди

Aslanov Jasurbek
7 сен 2021
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Мальта билан ўйиндан олдин матбуот анжуманига Фёдор Смоловнинг қатнашишига муносабат билдирди.

Аввалроқ Хорватия (0:0) ва Кипр (2:0) билан учрашувлардан олдин мураббий билан Георгий Жикия ва Димитрий Баринов иштирок этган, кейинчалик улар терма жамоани сардорлик боғичи остида бошлаб тушганди. Бу ҳақида Валерий Карпин қуйидагича жавоб қайтарди. 

- Фёдор Смолов сардор бўладими?

- Балким. Сардор исталган футболчи бўлиши мумкин. Агар эртага у майдонга чиқса, катта эҳтимол билан, ҳа.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Чемпионат