Малком ва Клаудиньонинг ишлари бошланди

Mirjalol Normatov
18 сен 2022
"Зенит"нинг бразилиялик футболчилари Малком ҳамда Клаудиньо Россия фуқаролигини олиш ишлари бошлаб юборилди.

2019 йили "Барселона"дан "Зенит"га ўтган Малкомнинг Рус клуби билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади. Ушбу мавсумда Малком 10 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол ва 4 асссист қайд этди. Клаудиньо эса 2021 йилда "Зенит" футболчисига айланганди. Унинг ҳисобида 1 гол ва 2 ассист бор.

Олдинроқ маълум қилингадинек, айни дамда бразилиялик икки футболчи Россия фуқаролигини олиш ҳаракатида бўлиб турибди. Бу жараён кейинги ой ўртасига қадар якунланиши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: sports.ru