

Мали U-17 терма жамоаси Индонезияда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарликни Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди.
Терма жамоанинг араб мамлакатига жўнаб кетиши 20 октябрга режалаштирилган. У ерда малиликлар бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади, 6 ноябрь санасида эса Индонезияга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Мали "B" гуруҳида Испания, Ўзбекистон ва Канада билан бир гуруҳдан жой олган.



