“Maldonado Cup”. Ўзбекистон U-20 термаси охирги турда Бразилияга кичик ҳисобда ютқазди. Маскерано шогирдлари эса бош соврин эгасига айланди

Eldor Akmurzayev
11 сен 2022, 09:45
Уругвайда ташкил этилган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги халқаро мусобақа ўз якунига етди.

Ўзбекистон вакиллари 3-турни Бразилияга қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндаги ягона голни эса “Гремио” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Роналд Кардосо 60-дақиқада урди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари илк турда Уругвайга (1:3), кейин эса Аргентинага (0:2) ютқазганди ва шу билан мусобақани аутсайдер бўлиб якунлади.

Хавьер Маскерано бошқарувидаги аргентиналиклар эса Бразилия (1:1) билан дуранг ўйнаб, Ўзбекистон ҳамда Уругвайни 2:0 ҳисоблари билан мағлуб этган ҳолда бош соврин эгасига айланди.

Бразилия – Ўзбекистон 1:0 (0:0, 1:0)

“Domingo Burgenyo Migel” стадиони.

Гол: Роналд Кардосо 60.

Ўзбекистон U-20 (асосий таркиб): 21. Отабек Боймуродов, 3. Саидафзалҳон Ахроров, 5. Диёр Ортиқбоев, 6. Жаҳонгир Уразов, 7. Пулатхўжа Холдорхонов, 10. Умарали Раҳмоналиев (c), 14. Зафармурод Абдураҳматов, 15. Зафар Ҳакимов, 16. Ҳислат Халилов, 17. Нодир Абдураззаков, 18. Азиз Ҳолмуродов, 22. Шерзод Эсанов


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia