Мальдини: "Милан" ҳозирча "Ювентус" билан рақобатлашишга тайёр эмас"

Aslanov Jasurbek
17 сен 2018
"Милан" директори Паоло Мальдини "Кальяри"га қарши кечган А Сериянинг 4-тур учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.

"Милан" аввалги нуфузини қайтариш учун ҳали кўп меҳнат қилиши керак. Биз ҳозирча "Ювентус" билан рақобатлашишга тайёр эмасмиз. Жамоамиз ёш, келажакда оптимизм билан қараяпмиз. Бу жамоа ўз олдига қўйилган мақсадларига эришиш учун кўп тер тўкиши лозим. Менталитет устида ҳам ишлашимиз керак.

Бизни Европа лигаси кутиб турибди, у орқали Чемпионлар лигасига йўлланма олишимиз мумкин" - дейди Мальдини.

А Серия турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb