Мадрид мэри: "Мбаппе менга "Атлетико"га ўтишини айтди"

Оқил Абдубарноев
17 май 2022
Мадрид мэри Хосе Луис Мартинес-Альмейда Килиан Мбаппенинг трансфери ҳақида ҳазил қилди.

"У менга "Атлетико"га ўтишини айтди", - деди "матрасчилар" мухлиси Мартинес-Альмейда ПСЖ хўжайини билан учрашувдан кейин.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.

Аввалроқ ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатгани айтилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca