

Бу баҳс ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида соат 16:00да бошланади. Учрашув чипталари сотувидан тушган барча маблағ оғир касалликка чалинган Сирожиддин Сайфиевга хайрия қилинади. Демак, 11 апрель кунги ўйинга келиш орқали сиз собиқ футболчига ёрдам берасиз ва савоб ишга қўл урган бўласиз. Бундан ташқари Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган "Локомотив" клубини қўллаб-қувватлайсиз!
Чипталар стадион кассаларида 10 ва 15 минг сўмдан сотилмоқда. Келинг ва #ТаслимБўлмаСирож акциясида иштирок этинг!




