

Унда ярим финалда Ҳиндистон термасидан устун келган Малайзия ҳамда финалда тўғридан-тўғри қатнашган Тожикистон термалари куч синашди. Баҳсда тожикистонлик футболчиларнинг қўли баланд келди, 2:0.
Баҳснинг 44-дақиқасида "Локомотив"нинг тожикистонлик футболчиси Рустам Соиров ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим якунига 2 дақиқа қолганида Шахром Самиев сўнгги нуқтани қўйди.
Малайзия - Тожикистон 0:2
Голлар: Рустам Соиров, 44 (0:1). Шахром Самиев, 88 (0:2).
Ушбу учрашувда, шунингдек, "Нефтчи" ҳимоячиси Зоир Жўрабоев, "Локомотив" қанот ҳимоячиси Манучехр Сафаров, "Бухоро"дан Муҳаммаджон Раҳимов каби футболчилар ҳам иштирок этишди.


