

"Асосий дарвозабон ролига Алиссонни харид қилдик. Акс холда бунча катта пул тўламаган бўлар эдик.
Лорис Кариусга тўхталадиган бўлсак, бу трансферни у учун яхши дейиш қийин. Сиз Бразилия терма жамоасининг асосий дарвозабонини харид қилсангиз, унга қуйидаги гапни айта олмайсиз: "Ўзингни кўрсатиш учун сенда 6 ҳафта вақт бор".
Аммо биз кўп учрашув ўтказамиз ва икки дарвозабон ҳам майдонга тушиши мумкин. Кариусда ўсиш учун ҳали имконият бор, у ажойиб дарвозабон. Лорис биз билан қолиши мумкин" - дейди Клопп.



