

16 ёшли мухлис "Энфилд"даги баҳс пайтида "Ливерпуль"нинг голини футболчилар билан бирга нишонлаш учун майдонга тушди, аммо сирпаниб кетиб, Эндрю Робертсонни йиқитиб юборди. Стюардлар мухлисни тезда ушлашди ва олиб кетишди.
Ишқибоз полиция томонидан қўлга олинди. "Ливерпуль" эса ушбу мухлиснинг аккаунтини блоклаганини эълон қилди ва айбдор деб топилса, бир умрга "Энфилд"га кириш ҳуқуқида маҳрум бўлади. Ушбу тақиқи АПЛнинг барча ареналарида амал қилиши мумкин.



