

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
30 ёшли аргентиналик футболчи "Лос Анжелес Гэлакси" билан шартнома имзолади. Битим шартлари ҳақида маълумот берилмаяпти.
Инсуа 2015 йилдан бери "Штутгарт"да ўйнаётган эди ва жорий мавсум иккинчи Бундеслигада 6та ўйин ўтказди.
Қайд этиш керакки, Эмилиано 2007-2011 йиллар давомида "Ливерпуль"да ўйнаган.




