"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради

Khoja
25 окт 2025
"Ливерпуль" ўзлари қизиқаётган мадридликлар футболчиларини кузатиб бориш учун "Реал" - "Барселона" учрашувга скаутларини юборади.

Манбага кўра, мерсисайдликлар ярим ҳимоячилар Эдуардо Камавинга ва Орельен Чуаменига қизиқиш билдиришмоқда. "Қизиллар" бу ўйинчиларни ўз позициялари бўйича дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири деб билишади ва улар билан таркибда энг юқори ўринлар учун курашишлари мумкинлигига ишонишади.

Камавинга жорий мавсум "Реал" сафида 7 та баҳсда иштирок этди. Унинг ҳисобида 1 та гол бор. Орельен Чуамени эса жорий мавсум Мадрид жамоасининг асосий футболчисига айланиб олди ва барча мусобақаларда 12 та баҳсда майдонга тушди.


KhojaMuallif
Manba: skysport