Лисандро "қассоб" лақабига муносабат билдирди

Mirjalol Normatov
26 фев 2023
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лисандро Мартинес ўзининг лақаби ҳақида гапирди.

Футболчини мухлислар ва атрофидагилар "қассоб" деб чақиришади.

"Баъзида "ўлдириш" керак бўлади, аммо шунда ҳам ўзингни назорат қила олишинг керак. Менимча, бу Аргентина халқи маданиятининг бир қисми. Биз ҳиссиётларга тўла халқмиз. Футбол биз учун барчаси, шу сабабли бор кучимиз билан ўйнаймиз.

Ёдимда, 4-5 ёшлигимда кўчада урушиб юрардим, мағлуб бўлганимда эса йиғлаб ўтирардим. Бизда жанговорлик қон-қонимизга сингиб кетган", - деди Мартинес.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph