"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди

Sherzod Nurmatov
22 ноя 2025, 11:40
Юлдузли ўйинчилар, хусусан, Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг кетиши билан Испания лигаси ўз қийматини йўқотди, Ла Лига президенти Хавьер Тебас бундан афсусланишини билдирди.

Аммо у бошқа лигаларни танқид қилишни ҳам унутмади.

Тебас юлдуз ўйинчиларни сотиб олиш Саудия Арабистони Про Лигасининг ўсишига ёрдам бермаганини айтди.

"Мен Месси, Криштиану, Моуринью, Гвардиола — уларнинг барчасини афзал кўраман... Бироқ бу барқарор ўсишнинг калити эмас. Ўйинчилар келиб-кетишади, улуғлик эса клублар ва кучли лига билан белгиланади. Саудия Арабистони лигасига қаранг — уларда кўплаб юлдузлар бор, лекин улар кучайиб қолгани йўқ", – деди Тебас.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com