"Лейпциг" - "Тоттенхэм" учрашуви мухлислар кузатуви остида ўтади

Mirjalol Normatov
9 мар 2020, 19:40
ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги "РБ Лейпциг" - "Тоттенхэм" ўйинида мухлислар ҳам бўладиган бўлди.

Англия ҳали ҳам коронавирусдан ҳоли мамлакат бўлиб турибди. Шу боисдан у ердаги мухлислар Германияга ташриф буюриши ва ўз жамоасини қўллаб-қувватлаши мумкин.

Учрашув эртага тунда бўлиб ўтади. Германияда коронавирусни 1151 нафар инсон юқтириб олган, шулардан 2 нафари оғир ҳолатда. 18 киши тузалган бўлса, бу вирусдан ҳали вафот этганлар кузатилмади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal