

Роберт Левандовски январда "Барселона"ни тарк этишни режалаштирмаяпти, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
37 ёшли форвард мавсумни Каталония клубида якунламоқчи. Томонлар 2026 йилнинг ёзида, Левандовскийнинг шартномаси тугагач, хайрлашиш эҳтимоли юқори.
Польшалик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 8 та ўйинда 4 та гол урди.



