

Ҳужумчининг сўзларига кўра, у жамоанинг ҳозирги мақсадлари устуворлигича қолаётгани сабабли ҳозирча шартнома масалаларига чуқурроқ киришишни истамайди.
"Бизда вақт бор. Клуб менинг позициямни билади. Ҳозирда бу мавсумдаги мақсадларга эътибор қаратиш муҳим. Келажак ва таклифлар ҳақидаги муҳокамалар кутиб туриши мумкин", – деди Левандовски.
Аввалроқ Каталония клуби ҳужумчининг шартномасини 2027 йил ёзига қадар узайтиришни таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ янги шартларни қулай деб бўлмайди: раҳбарият маошни деярли ярмига — 40-50% га қисқартиришни таклиф қилмоқда.
Левандовски "Барселона" сафида 2022 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги битими 2027 йилгача амал қилади. Бу мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 40 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



