"Лестер" "Ньюкасл"дан 50 миллион фунт талаб қилмоқда

Mirjalol Normatov
24 июл 2022
"Ньюкасл" "Лестер" футболчиси Харви Барнсга қизиқиш билдирмоқда.

"The Sun" хабарига кўра, "тулкилар" фақатгина 50 миллион фунтлик таклиф бўлганидагина 24 ёшли футболчи билан хайрлашишга тайёр бўлади. Аммо "Ньюкасл" сўралаётган пулнинг ярмини тўлашга тайёр турибди.

Ўтган мавсумда Барнс барча турнирларда 47 ўйинда қатнашиб, 11 гол ва 14 ассист қайд этди. "Transfermarkt" портали футболчини 28,8 миллион фунтга баҳолаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun