

Футболчига Англиянинг "Лестер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Трансфер январдаёқ амалга ошиши мумкин.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Вагенинг трансфери "Лестер"га тахминан 7,5 миллион еврога тушиши мумкин.
Вагега "Лестер"дан ташқари Италиянинг бир қатор клублари, хусусан "Торино" клуби ҳам қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Барса" Вагени 2018 йилда Бельгиянинг "Эйпен" клубидан 5 миллион евро эвазига харид қилган эди.




