

Мерсисайдликлар 41 ёшли мутахассис билан музокаралар олиб бормоқда. Тез орада томонлар қарор қабул қилишади.
Коул айни дамда "Челси" академиясида ишламоқда ва Англия ёшлар терма жамоасида Ли Карслининг ассистенти ҳисобланади.
Коул ва Лэмпард 2006-2014 йиллар давомида "Челси" таркибида бирга ўйнашган. Улар Лондон клуби билан Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, Англия чемпионати ва бошқа совринларни ютишган.



