Легионерларимиз. Гусейнов жамоаси меҳмонда мағлубиятга учради

Narzulla Saydullayev
11 сен 2021
Индонезия Суперлигасининг 2-тур доирасида «Борнео» клуби сафарда «Персик»га қарши майдонга тушди.

Мазкур ўйинда мезбон бўлган «Персик Кедири» клуби 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабани қўлга киритди. Бу эса «Борнео»нинг мавсумдаги илк мағлубиятига айланди.

Дарвоқе, Жавлон «Персик»га қарши баҳсда 90-дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Индонезия Суперлигаси, 2-тур
«Персик Кедири» - «Борнео» - 1:0
Гол:
Жаянто (79)



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia