

"Менга Испания, Англия ва Италиядан кўплаб одамлар қўнғироқ қилишди. Биз матбуотда ҳар хил миш-мишларни ўқиймиз, аммо ҳеч нарсани билмаймиз. Лаутаро билан "Интер"да ҳаммаси яхши.
У шунчаки голлар уришни хоҳлайди. Биз унинг бошқа клубга ўтиши ёки шартномасини узайтириши борасида гаплашмадик.
Ким ҳам Месси билан ўйнашни хоҳламайди дейсиз? Лаутаро жуда ҳам вазмин. Агар уни катта клублар хоҳлашса, бу мени ҳайратлантирмайди", - дейди Яке.



