

Лапорта немисни Каталония пойтахтига олиб кела олишига ишонмоқда. "Барселона" раҳбарияти жамоанинг Хави қўл остидаги охирги натижаларидан норози. Лапорта ва унинг атрофидагилар 43 ёшли испаниялик вазиятни ўзгартира олишига ишонмаяпти.
"Блауграна" президенти жамоа бошқарувини Юрген Клопп қўлга олишини истайди. Лапорта тажрибали Клопп "Барселона"даги вазиятни ўнглашига ва тўпга шунчаки эгалик қилишмас, ҳужумкор услубга асосланган тезкор футбол қуришига ишонади.



