

"Лаҳвия" таркибига Словакия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Владимир Вайсс келиб қўшилди. У бунгача "Олимпиакос" сафида ўйнаб келаётганди. "Ал Жаиш" эса бразилиялик ҳужумчи Нилмарни таркибга қўшиб олди. Нилмар "Ал Райян"дан армиячилар клубига кўчиб ўтди. Шунингдек, бошқа клублар шу кунларда Якубу Айегбени, Лучо Гонсалес каби футболчилар билан шартнома имзолашди. Шу кунларда Қатар лигасига Менхенгладбахнинг "Боруссия"сидан Хуан Арангонинг кўчиб ўтиши кутилмоқда.



