

Клублар ўртасидаги музокаралар якунловчи босқичда.
Трансферга шахсан римликлар бош мураббийи Маурицио Сарри қизиқиш билдирмоқда ва у уругвайлик схемага яхши мос келади деб ҳисобламоқда. Ўйинчининг ўзи жамоасини ўзгартирмоқчи ва "Лацио"га ўтишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Торрейра "Арсенал"га 2018 йилда "Сампдория"дан деярли 29 миллион еврога ўтганди. У ўтган мавсумни ижара асосида "Атлетико"да ўтказди, Лукас Ла Лига доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



