"Лацио" Луис Альбертони 70 миллион евро эвазига сотишга тайёр

Alisher
29 апр 2021, 17:38
"Лацио" ярим ҳимоячи Луис Альбертога нарх белгилади.

Рим клуби 28 ёшли испаниялик футболчи билан хайрлашишни хоҳламаяпти, аммо ўйинчига эҳтимолий харидорлар учун 70 миллион евро миқдорида нарх белгилади.

Ўйинчининг пойтахт клуби билан тузган шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Альберто жорий мавсум "Лацио" таркибида 35та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Il Messaggero