Квинси Промес БАА полицияси томонидан қўлга олинди

Абдулвосит Бектемиров
1 мар 2024
"Спартак" ҳужумчиси Квинси Промес Дубай аэропортида қўлга тушди.

Нидерландия терма жамоаси ва "Спартак" клуби аъзоси Квинси Промес Дубай аэропортида қўлга олинди. Маҳаллий полиция Промесни йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойдан қочганликда айбламоқда. Гумонлар ўз тасдиғини топса, Квинси Промесга 4 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. 

Квинси катта эҳтимол билан "Спартак" жамоасининг "Зенит"га қарши кечадиган навбатдаги учрашувини ўтказиб юборади. 

"Спартак" ҳужумчисининг суди 4-5 март кунлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, ўтган ой Квинси Промес Амстердам суди томонидан катта миқдордаги гиёҳванд моддалар контрабандасида айбдор деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.



Абдулвосит БектемировMuallif
Manba: championat.com