Кварацхелия "Аякс"га ўтиши мумкин

Alisher
14 апр 2021
Қозоннинг "Рубин" клуби ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия фаолиятини Нидерландия чемпионатида давом эттириши мумкин.

20 ёшли грузиялик футболчининг хизматларига Амстердамнинг "Аякс" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Амстердам клуби Кварацхелияни ёзги трансфер ойнасида харид қилмоқчи. Олдинроқ Хвичанинг нархи 15 миллион еврога қадар кўтарилгани маълум бўлган эди.

Футболчи жорий мавсум РПЛ доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: sport-express.ru