

Бу учрашувда португалиялик форвард рекорд қайд этди, дея хабар берди "Stats Foot".
Роналду илк бор Шотландия дарвозасини ишғол қилди. Шундай қилиб, Криштиану 48 та терма жамоа дарвозасига йўл топди, бу эса рекорд кўрсаткичдир.
39 ёшли ҳужумчи терма жамоа миқёсида Люксембургга қарши ўйинда энг кўп гол урган (11 гол). Роналду Литва ва Швецияга қарши ўйинларда 7 тадан гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси сентябрь ойидаги ўйинларини тугатди. Роберто Мартинес шогирдлари Миллатлар Лигасида Хорватия ва Шотландияни бир хил – 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Роналду иккала учрашувда ҳам тўп киритди.



