

"Сўнгги вақтларда биз яхши натижалар қайд этдик. Жамоа ўзига ишонади. Олдинда мавсум давомида кучайган "Реал" жамоасига қарши ўйин кутмоқда. Ҳар икки жамоа учун ҳам Ла Лигадаги ғалаба муҳим.
Умид қиламанки, ўйинда Месси ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Бизга энг яхши Месси ва "Барса" керак. Барчасини идеал тарзда қилиш лозим", - деди нидерландиялик мутахассис.



