

Эшитшимизга қараганда “Бухоро” жамоасининг уй учрашувларни қабул қиладиган бош стадиони атрофида ҳам бир қатор шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилган. Барчасига аниқлик киритиш мақсадида стадион бош директори Алибек Содиқов билан боғландик.
“Шукурки, у қадар жиддий талафотлар бўлмади. Фақат, стадионимиз яқинидаги бир нечта дарахтлар қулаб тушган. Умумий бино ва майдонга ортиқча шикаст етмаган. Ҳозирда ҳолат ижобий.
Майдонимизда қурилиш ишлари коронавирус сабаб тўхтаб қолганди. Карантиндан якунланганидан кейин тахминан 15-20 кунларда стадион тайёр бўлади ва учрашувларни қабул қилишга шай ҳолатга келтирилади”,- дейди стадион бош директори.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди



