Крузе: "Мухлисларсиз Бундеслигани томоша қилиш зерикарли"

20 май 2020, 02:35
Бундеслиганинг бир қатор клубларида ўйнашга улгурган, айни пайтда "Фенербаҳче"да тўп тепаётган Макс Крузе Германия чемпионатининг томошабинларсиз ўтказилаётганидан мантиқ тополмаяпти.

"Мухлисларсиз ўйнаш жуда зерикарли. Ишқибозлар — футболнинг бир бўлаги. Нега чемпионат тўхтатилиб, ўйинлар августда томошабинлар билан давом эттирилмаяпти?

Заҳира ўриндиғидаги ўйинчилар ниқоб тақишади ва 2 метр оралиқ масофани сақлаб ўтиришади. Улар ниқобда қизиб кетишади, кейин майдонга тушиш учун ниқобларни ечишади. Айтингчи, шундан кейин уларга инфекция юқмайдими ёки мен бирор нарсага тушунмаяпманми?", — деди 32 ёшли немис футболчиси.

Аввалроқ июнь ойида тикланадиган Туркия Суперлигаси баҳсларида томошабинлар ташрифининг чекланмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.


Манба: Sport Bild