

«Бундай рақибга қарши ўйинда биринчи гол жуда муҳимлигини билардик. Тезкор голлар урдик ва ўйин назоратимиз остига ўтди
Швейцарияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг бор кучимиз билан ўйнашимиз керак эди. Учрашув охирида кичик жароҳат олдим, аммо хавотирга ўрин йўқ. Жароҳатдан сўнг терма жамоага қайтиб 4та гол урганимдан мамнунман», – дейди Роналду.



