“Манчестер Юнайтед” ва “Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар сифатида тақдирланади, деб хабар бермоқда УEФА матбуот хизмати.
Соврин 29 август куни Монакода 2024/25 йилги Чемпионлар лигасининг қуръа ташлаш маросимида топширилади. Совринни УEФА президенти Александер Чеферин топширади.
Роналду Чемпионлар лигаси тарихида 183 ўйинда 140 та гол урган.