Коутиньо жароҳат сабаб 4 ой майдонга туша олмаслиги мумкин

Alisher
30 дек 2020
"Барселона" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жароҳати сабаб лазаретта узоқроқ қолиши мумкин.

28 ёшли бразилиялик футболчи кеча Ла Лига доирасидаги "Эйбар"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди. Филиппе тез орада тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг жароҳатнинг даражаси маълум бўлади.

Агар Коутиньонинг жароҳати кутилганидек бўлса, у операция қилиниши керак. Тикланиш вақти эса 4 ойлар атрофидаги вақтни олади.

Бразилиялик футболчи жорий мавсум 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: AS