

Қайд этиш керак, косоволиклар 15 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда. Сўнгги бора улар 2017 йилнинг 9 октябрь кунида Исландияга ютқазиб қўйишганди.
Шундан кейин Косово термаси 10 ғалаба ва 5 дурангни қайд этди.
Косово 2016 йилнинг майида ФИФА аъзоси бўлганди. Евро-2020 саралашида улар ўз гуруҳида Англиядан кейин 2-ўринда кетишмоқда.



