Копа Америка-2019. Япония Чилига йирик ҳисобда ютқазди

“C” гуруҳидан ўрин олган 1-тур баҳсида Рейналдо Руэда бошлиқ Чили термаси Ҳадзиме Мориясу қўл остидаги Япония терма жамоасини синовдан ўтказди.

Ўйин давомида Чили термаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Варгас (54, 83) дублга эришган бўлса, Эрик Пулгар (41), Алексис Санчес (82) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа чилиликлар Япония дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва мусобақани ғалаба билан бошлади (4:0).

Япония—Чили 0:4

Голлар: 0:1 — 41 Пулгар, 0:2 — 54 Варгас, 0:3 — 82 Санчес, 0:4 — 83 Варгас

Япония: Осако, Ҳара, Уэда, Томиясу, Сугиока, Маэда (Миеси, 66), Сибасаки, Накаяма, Накадзима (Абэ, 66), Кубо, Уэда (Окадзаки, 79)

Чили: Арияс, Исла, Медель, Марипан, Босежур, Арангис, Пулгар, Видаль (Эрнандес, 78), Фуэнсалида (Опасо, 80), Варгас, Санчес (Фернандес, 87)

Огоҳлантиришлар: Ҳара (19), Накаяма (21), Опасо (90)


Manba: Championat.asia