

"Ливерпул"нинг собиқ мураббийи 2023/24 йилги мавсум якунида истеъфога чиққан ва ҳозирда "Red Bull" тизимида футбол бўлими бўйича глобал раҳбар лавозимида фаолият юритмоқда.
"Ҳозирча мен унинг мураббийликка қайтишини тасаввур қила олмайман, чунки у бу муҳитдаги янги ролидан жуда мамнун.
Эҳтимол, бир пайт келиб у яна кийим алмаштириш хонасининг кайфиятини ҳис қилиш керак, деб айтар. Бироы ҳозирда у ўз ролидан жуда қониқмоқда. Red Bull'га қўшилишидан олдин Юрген АҚШ ёки Англия терма жамоасининг мураббийи бўлиши мумкин эди. Шунингдек, эҳтимол Германия ҳам, агар у ерда Юлиан Нагельсманн бўлмаганида.
Ҳатто "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам мурожаат қилган, бироқ Юрген Англиядаги бошқа клубни бошқармаслигини очиқ-ойдин айтган. Бу сўровлар тўхтагани йўқ", – деди у.



