

"Ҳа, бўлади. Муаммо шундаки, бунинг учун мос вазият қачон рўй беради? Биз бунга ўхшаш ҳолатни Фрэнк Лэмпард ва "Челси" билан кўрдик.
Стивида ҳозир барчаси яхши. У мураббий сифатида ёш. Ушбу лавозимда ишга киришиш учун унга қачон мос вазият бўлади? Гап бу ишни қилишни исташда эмас, узоқ вақт буни қилишни исташида.
Аммо ўйлайманки, бу албатта рўй беради. Ва бу барча учун яхши бўлади.
"Ливерпуль" бош мураббийи бўлиш учун нима қилиш кераклигини билмайман. Одамлар ғалаба қозониш кераклиги ҳақида гапиришади. Аммо бунга ишончим комил эмас. Шунчаки ғалабадан ҳам муҳимроқ нарсалар бор.
Стиви эса ҳозир тўғри йўлда", - деди Клопп.



