Клопп бир вақтлар "Боруссия"да Роналдуни қандай тўхтатиб қолгани ҳақида айтиб берди

Aslanov Jasurbek
24 май 2018
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финал учрашувидан олдин, 2012-13 мавсумда унинг "Боруссия"си (Дортмунд) "Қироллик клуби"ни 4:1 ҳисобида енггани ҳақида гапириб берди.

"Ўша баҳсда Марио Гётце Хаби Алонсо билан бирга юрган. Бу ҳақиқат. Алонсо тўпни қабул қилиб, ўгирилади ва Роналду қочишга уринади. Ша сабабли Марио Алонсони ёпди ва бу яхши фойда берди. Бироқ бундай нарсаларни "Реал"га қарши ўйинда амалга ошириш жуда қийин. Улар билан учрашувда сенда имконият пайдо бўлиши мумкин, бироқ бу "қаймоқранглилар"ни ҳавотирлантирмайди. Бундай нарсалар уларга таъсир қилмайди. "Реал" шошиб қолганини кўрганмисиз?" - дейди Клопп.

"Реал" - "Ливерпуль" Чемпионлар лигаси финал ўйини 26 май куни Киевда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Mirror