Kirin Cup. Япония Болгарияни 7:2 ҳисобида мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
3 июн 2016
Бугун Японияда анъанавий ташкил этиладиган "Kirin Cup" мусобақаси старт олди.

Ярим финалда Босния ва Герцеговина терма жамоаси Дания билан беллашди.

Учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда боснияликлар омадлироқ чиқишди - 4:3.

Финалда уларга мусобақа мезбони Япония терма жамоаси рақиб бўлади. Кунчиқар юрт вакиллари бугун Болгарияни 7:2 ҳисобида тор-мор этишди.

Босния ва Герцеговина - Дания 2:2 (пенальтилар серияси - 4:3)
Голлар:
Дурич 52, 83 - Кьяер 22, Фишер 41

Япония - Болгария 7:2
Голлар
: Оказаки 3, Кагава 26, 35, Йошида 38, 53, Усами 57, Асано 87 пенальти - Александров 59, Чочев 82

7 июнь куни мусобақанинг 3-ўрин учун ўйини ва финал учрашуви бўлиб ўтади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia