Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор

Tolibjon Qosimov
10 май 2025
Португалияда бугун мавсумнинг энг асосий тўқнашуви бўлиб ўтади.

Чемпионат тугашига 2 тур қолганда "Спортинг" ҳамда "Бенфика" бир хил 78 очкодан тўплаган. Тўплар нисбати "Спортинг"да яхшироқ, биринчи даврадаги ўзаро беллашувда ҳам "яшил-оқлар" устун келишган (1:0). Бугун 22:00 да айнан мана шу икки жамоа "қизиллар" майдони ҳисобланган "Эстадио да Луж"да ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Бугун ғолиб бўлган томон катта эҳтимол билан Португалия чемпиони бўлади.

10 май 2025, 22:00
Benfica — Sporting CP
1 – 1
Тугади

"Спортинг" амалдаги чемпион, "Бенфика" эса ундан олдинги 2022/2023 мавсум чемпиони. Балки улар бугун Португалиянинг охирги 3 йилдаги энг зўр жамоаси ким деган саволга жавоб беришади. "Шерлар" 1954 йилдан бери кетма-кет икки мавсум мамлакат чемпиони бўлмаган. Ўтган мавсум Аморим жамоани шоҳсупага кўтариб, бу мавсум ҳам якка пешқадам қилиб қўйган ҳолда Манчестерга кетган эди. "Бургутлар" эса охирги 11 йилда 6 бор Португалия чемпиони бўлишган.


"Спортинг"ни асосий юлдузи ва тўпурари Виктор Гёкереш жорий мавсум чемпионатда 38 та гол урди ва 7 та ассист берди. "Бенфика" юлдузи Анхель Ди Марияда эса 8 та гол + 4 та ассист.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Championat.asia