

“Биз жуда қийин иккита ўйин ўтказдик. Ҳа, бу ўйинлар жуда оғир ўтди. Бу баҳсларда ўзимизни қулай ҳис қилган вазиятлар бўлмади ҳисоб. “Барселона” ўйиндан ўйинга қўшиб бормоқда. Натижадан жуда ҳам мамнунман. Аммо биз яна кўплаб жиҳатларда ўсишимиз лозим. Лекин бу мураккаб рақиб майдонидаги жуда муҳим ғалаба бўлди. Бильбаода ҳам мағлубиятга лойиқ эмасдик, бироқ бугун ғалаба қозона олдик”, — дейди Сетьен.



