Кике Сетьен: "Ўзимни келаси мавсум ҳам "Барса" мураббийи сифатида кўрмоқдаман"

Alisher
15 июл 2020
"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.

"Албатта, ўзимни келаси мавсум ҳам "Барселона" мураббийи сифатида кўрмоқдаман. Ҳозирда содир бўлаётган нарса олдин ҳам бўлган. Ҳақиқат шундаки, сиз баъзида мақсадингизга эриша олмайсиз. Ёки муваффақият қозонасиз, аммо сизнинг ишингиз қадрланиши керак.

Иш борасида нафақат натижага қараш керак, балки бажарилган иш яхши ёки яхши эмаслиги ҳам инобатга олинади. Мен буни айнан шундай кўрмоқдаман ва хоҳлардимки, иш айнан шу нуқтаи назар билан баҳолансин.

Ҳали кўп нарсага эришиш мумкин [жорий мавсумда], аммо келаси мавсум ҳам ишимни давом эттириш ҳақида ўйлаяпман", - дейди Сетьен.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport