

Каталония клуби вакиллари "мерсисайдлик" футболчини ёшлар жамоаси ўйинларидан бирида кузатишди. Брэннеган "Ливерпуль" асосий таркибида бир нечта ўйин ўтказишга ҳам улгурди. Ҳозиргача у Европа лигаси 6та, Англия кубогида 3та ва Англия лига кубогида битта учрашувда майдонга тушди.



