

"Мухлисларимизни алдамоқчи эмасман. Каванига эришиб бўлмайди, унинг маоши жуда юқори. Бошқа томондан, Риберида шартномани автоматик узайтириш бор ва у ўйнашда давом этмоқчи", - дейди Сабатини.
Олдинроқ маълум бўлганидек, Кавани МЮ билан шартномасини узайтирмайди.
35 ёшли уругвайлик "Манчестер Юнайтед"га ПСЖдан 2020 йилнинг кузида ўтган эди. У клуб сафида 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



