Катанец терма жамоа йиғинига яна 3 нафар футболчини чақирди

Omonjon To`xtamirzayev
13 ноя 2023
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 — 21 ноябрь кунлари ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Туркманистон ва Эрон терма жамоаларига қарши ўйин ўтказади.

Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар штаби ноябрь ойидаги йиғинга яна уч нафар футболчини жалб этишга қарор қилди:

Булар: ОКМК кипери Валижон Раҳимов, "Насаф" ҳимоячиси Алибек Давронов ва "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жасурбек Яхшибоев.

Ниҳоят! Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилари рўйхати маълум!        


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: ufa.uz