Карвахаль: "Буни фақатгина Роналду билади"

Mirjalol Normatov
22 июн 2018
"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль ёзда Криштиану Роналду жамоадан кетмаслигини истамоқда.

"Роналдунинг ўзи қарорни қабул қилади. Фақатгина Криштиану жамоадан кетиш ёки кетмаслигини билади ва буни ўзи ҳал қилади. Умид қиламанки, у жамоадан кетмайди", - деди Карвахаль.

Роналду 2009 йилдан буён "Реал" таркибида ҳаракат қилмоқда. Унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Transistor