

"Улар жамоа эмас, қандайдир футболчилар гуруҳига айланиб қолди. Роналду эса муаммони тўғирлашдан кўра, уни чуқурлаштириб юборди. Мана нима учун МЮ АПЛнинг энг кучли жамоаси эмас. Бир сўз билан айтганда, Роналду МЮни кучсизлантирди.
"Манчестер Юнайтед" уйдаги сўнгги икки ўйинда беш очко йўқотди. Бу эса уларнинг беқарорлигидан далолат беради", - деди Каррагер.
Эслатиб ўтамиз, ёзда манкунианликлар Роналдуни 15 миллион евро эвазига қайтариб олди.



